



Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
“Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини мувафаққиятли ўтиш натижасида кириш ҳуқуқи берилади.